
Visa Excellence Cup 2025: Visa мукофотлари Octobankʼнинг электрон тўловлар бўйича етакчилигини тасдиқлади
Octobank бу йил Visa халқаро тўлов тизимининг иккита нуфузли мукофотига сазовор бўлди: «Электрон тижоратдаги энг яхши экваер банк» ва «Криптокарталарни ишга туширгани учун» номинациялари бўйича ғолиб деб топилди. Тақдирлаш 10 декабр куни Visa Excellence Cup 2025 тадбирида бўлиб ўтди

Best E com Asquirer мукофоти Octobankʼнинг электрон тижорат соҳасидаги етакчи банк сифатидаги мақомини яна бир бор тасдиқлади. Octobank эквайринг — Ўзбекистон бўйлаб 15 000 дан ортиқ компанияларнинг танлови. Банк хизматлари бизнесни кенгайтириш, онлайн савдони ҳажмини ошириш ва янги бозорларга чиқишга ёрдам беради, тўловларнинг қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлайди.
Иккинчи мукофот Crypto Linked Card Launch банкка криптокарталарни муваффақиятли ишга туширгани учун тақдим этилди. Инновацион ечимларни кундалик молия тизимига жорий этиш, тўловларни осонлаштириш ва мижозларнинг рақамли активларига киришни таъминлаш – Octobankʼнинг замонавий технологиялар ва илғор хизматларни татбиқ этишдаги изчил стратегиясидир.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Octobank Ўзбекистонда эквайрингни муваффақиятли ривожлантиргани учун Visa мукофотини қўлга киритган эди ва бу йил у электрон тўловлар соҳасида ўз етакчилик мавқеини мустаҳкамлади.
«Octobank Visa ҳамкорларига кўрсатилган ишонч ва бу йилги фаолиятини юқори баҳолаганликлари учун ўз миннатдорчилигини билдиради. Келгуси 2026 йилда биз мижозларимиз учун содда, хавфсиз ва қулай воситалар ҳамда тўловларни таклиф этиш орқали хизматларимизнинг технологик имкониятларини ва қулайлигини оширишда давом этамиз», дейилади Octobank баёнотида.





